07.04.2025 12:40
129

Трамп исроил билан савдода божларни камайтирмоқчи

АҚШ Президенти Доналд Трамп босқинчи исроил, Ветнам ва Ҳиндистон билан янги савдо битимлари юзасидан музокараларни бошлади. CNN маълумотларига кўра, бу битимлар амалдаги бож ставкаларини камайтириши мумкин.

Ҳозирда АҚШ исроил маҳсулотларига 17 фоиз, Ҳиндистон товарларига 26 фоиз ва Вьетнам маҳсулотларига 46 фоиз бож солиғи жорий қилган.

Axios хабарига кўра, исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Оқ уйга бугунги ташрифи чоғида Трамп билан савдо шартларини қайта муҳокама қилмоқчи.

Трамп илгари агар савдо шартлари АҚШ манфаатларига зид бўлса, уларни қайта кўриб чиқишга тайёр эканини билдирганди.

Вашингтоннинг қарорига жавобан, Хитой 10 апрелдан бошлаб АҚШ маҳсулотларига 34 фоизлик бож солиғи жорий қилишини билдирди. Шунингдек, Трамп Хитойдан импорт қилинадиган товарларга 54 фоизлик бож белгилади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.