Канаданинг АҚШ билан яқин ҳамкорлик даври тугади
Канада бош вазири Марк Карни АҚШнинг автомобил импортига 25 фоизлик бож жорий этиши ортидан икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликнинг аввалги шаклда давом этмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Франcе24 нашри.
Карни ушбу тарифлар савдо келишувларига зид эканини, эндиликда Канада ҳам АҚШга қарши кескин муносабатда бўлишини билдирар экан, “Биз иқтисодиётимизни ҳимоя қилиш учун қатъий чора кўрамиз”, дея баёнот берди.
Маълумки, Трампнинг тарифлари Канада автомобил саноати учун катта зарба бўлиши мумкин, чунки бу соҳа мамлакат бўйлаб 500 минг иш ўрнини таъминлайди.
Шундай бўлса-да, Бош вазир АҚШ билан савдо музокараларини фақат Канада суверенитети ҳурмат қилинсагина давом эттиришини маълум қилди. “Ҳурмат – мен учун асосий шарт”, деди у.