21.03.2025 13:37
292

Трамп АҚШ таълим вазирлигини ёпиш бўйича фармон имзолади

Доналд Трамп сайловолди ваъдасини бажариб, мамлакат Таълим департаментини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади. 


Reuters хабарига кўра, Трамп департаментни самарасизликда айблаб, унга йўналтирилган триллионлаб долларлик сармоя кутилган натижа бермагани, шунингдек, департамент ёшларга ирқий, жинсий ва сиёсий ғояларни сингдиришда айбланаётгани мазкур қарорга асос бўлганини таъкидлаган


АҚШда мактаблар бошқаруви ҳозирда федерал, штат ва маҳаллий даражаларга бўлинган бўлиб, Оқ уй рабари таълим сиёсатини штатлар ва маҳаллий кенгашлар қўлига топширишни мақсад қилган.


Мамлакатда давлат мактабларини молиялаштириш асосан штат ва маҳаллий ҳукуматлар томонидан амалга оширилади, федерал бюджет эса асосан муҳтож мактаблар ва махсус дастурларга йўналтирилади. Бироқ департаментни тўлиқ ёпиш учун Конгресс розилиги талаб қилинади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.