29.09.2025 17:05
402
“Толибон” ҳибсда сақланаётган америкаликни озод қилди
АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг маълум қилишича, “Толибон” 2024 йилнинг декабридан бери Афғонистон қамоқхонасида сақланаётган америкалик – Амир Амирийни озод қилган. Рубио шу муносабат билан кўрсатган ёрдами учун Қатарга миннатдорлик билдирган.
Олдинроқ, Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий АҚШ президентининг гаровга олиш масалалари бўйича махсус вакили Адам Боллер бошчилигидаги делегация билан учрашган эди. Боллер эса Афғонистон ва АҚШ ўртасидаги музокараларни конструктив деб баҳолаб, мулоқотни давом эттиришдан умидворлигини айтган.



