29.07.2025 11:03
59

Теҳронда афғон аёли ва унинг уч гўдаги ваҳшийларча ўлдирилди. Кобул изоҳ талаб қилмоқда

Афғонистоннинг Эрондаги элчихонаси Теҳронда афғонистонлик аёл ва унинг уч фарзанди ваҳшийларча ўлдирилиши ортидан тергов ўтказилишини талаб қилди.

Гап шундаки, пойтахт Теҳроннинг Муртазо Герд туманидаги уйда ёш аёл пичоқланган. Унинг икки ёшдан беш ёшгача бўлган уч фарзанди ҳам ваҳшийларча ўлдириб кетилган.

Афғонистон Муваққат ишлар вакили Фазл Муҳаммад Хоқоний масала аллақачон Эрон расмийларига юборилганини ва элчихона вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлаган.

Вазир Хоқоний қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Унинг қўшимча қилишича, Афғонистон расмийлари тўлиқ тергов ўтказилиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.