Тел-Авивда отишма: камида tтти киши ҳалок бўлди
Тел-Авивнинг тарихий маркази, Яффа туманида икки қуролли киши одамларга қарата ўт очди ва пичоқ билан ҳужум қилди. Исроил полицияси маълумотларига кўра, етти киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши яраланган. Бошқа манбалар саккиз нафар ҳалок бўлган (ҳужум қилганлар ҳам бўлиши мумкин) ва бир неча яраланган, жумладан, учтаси оғир аҳволда эканлигини маълум қилмоқда.
Полиция
маълумотларига кўра, иккала ҳужумчи ҳам атрофдагилар томонидан
«зарарсизлантирилган». Полиция уларнинг мақсадини «терроризм» деб атади.
Jerusalem
Post нашрининг ёзишича, полиция ҳужумчилар сони уч нафар бўлиши мумкинлигини
тахмин қилмоқда, уларнинг охиргиси ҳамон Яффада.
Ҳужум
Эроннинг Исроилга ракета зарбалари бошланишидан бироз олдин ва Исроилнинг Ливан
жанубига бостириб кириши пайтида содир бўлди.
Ҳужумдан
кўп ўтмай воқеа жойи устида ҳавода ракеталар ва зенит снарядлари кўринди.