24.06.2025 16:31
76
Tasnim: Эрон ядровий дастурини давом эттиради
Бугун, 24 июнь куни Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исломий "Исроил" ва АҚШ томонидан уюштирилган ҳужумларга қарамай форс давлатининг ядровий фаолияти тўхтамаслигини маълум қилди.
Унинг айтишича, айни пайтда етказилган зарар баҳоланмоқда, аммо бу каби вазиятлар учун аввалдан фавқулодда ҳолатларда ҳам ишлаб чиқаришни сақлаб қолиш чоралари кўрилган эди.
Ташкилот вакилларидан бири Беҳруз Камолвандий эса "Эрон ядровий саноати шунчалик чуқур илдиз отганки, уни йўқ қилишнинг иложи йўқлиги"ни айтиб ўтган. Камолвандий мамлакатнинг барқарорлиги ва технологик салоҳиятини алоҳида эътироф этган.