Тайван Мудофаа вазирлиги орол атрофида Хитойнинг 153 та самолёти ва 36 та кемаси қайд этилгани ҳақида хабар берди.

153 та ҳарбий самолёт орол атрофида парвоз қилди, улардан 111 таси Тайван бўғозини “ўрта чизиқ”дан ва Тайван ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонаси (ADIZ) деб эълон қилинган ҳудудни кесиб ўтди, дея хабар беради Тайван Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқдаги баёнотда.

Бундан ташқари, орол периметри бўйлаб Хитой ҳарбий-денгиз кучларига тегишли 14 та кема ва қирғоқ қўриқлаш хизматига тегишли 12 та кема аниқланди, дейилади хабарда.

Аввалроқ Хитой Халқ озодлик армияси Тайван ороли периметри бўйлаб кенг қамровли ҳарбий машғулотлар бошланганини эълон қилди. Тайван бўғозида ўтказилган “Қўшма қилич 2024Б” машғулотларига қуруқликдаги қўшинлар, денгиз флоти, ҳаво кучлари, ракета кучлари ва бошқа қўшинлар жалб этилди. Машғулотлар бир кун давом этган.

Мавзуга алоқадор