27.09.2025 08:15
245

Starbucks бойкот сабаб қаҳвахоналарини ёпишга мажбур бўлмоқда

Starbucks Шимолий Америкада самарасиз ишлаётган қаҳвахоналарини ёпади ва 900 та иш ўрнини қисқартиради. Бу эса тармоқ бош директори Брайан Никкол бошчилигидаги операцияларни яхшилаш ва бошқарувни соддалаштиришга қаратилган 1 млрд долларлик қайта қуриш доирасида амалга ошириляпти.  

Бу қадамлар компания фаолиятини яхшилаш, хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш ва бошқарувни оптималлаштиришга қаратилган.

Натижада компаниянинг шохобчалари сони тахминан 1% га камайиши, йил охирига қадар АҚШ ва Канадада қарийб 18 300 та нуқта қолиши кутилмоқда.

Шу билан бирга компания глобал бойкотлар билан ҳам тўқнашмоқда. Бунга сабаб Starbucks'нинг исроиллик тадбиркорлар билан ҳамкорлиги ва Ғазода сионистларнинг ҳарбий жиноятларини қўллаб-қувватлашидир. Бу ҳамкорлик унинг халқаро обрўсига ва сотувларига қўшимча босим ўтказмоқда.
  



Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.