18.07.2025 11:29
43

Сўнгги икки ҳафтада тўрт нафар исроил аскари ўз жонига қасд қилди

Икки ҳафтадан камроқ вақт ичида Ғазодаги қирғинда иштирок этган тўрт нафар исроил аскари ўз жонига қасд қилди. Улардан икки нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, икки нафари яқинда бўшатилган ҳарбий хизматчилар эди.

Статистикага назар ташласак, уруш бошланганидан бери 43 нафар аскар ўз жонига қасд қилган. 2024 йилнинг ўзида 21 та ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилган – бу 2011 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг кўпайиши ҲАМАСнинг исроил аскарларига ҳужумларини кучайтиргани билан боғлиқ. Охирги икки ҳафта ичида Фаластин пистирмаларида камида 12 аскар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан бери жами 893 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлган, яна 19 минг нафари яраланган. Норасмий манбаларда бу рақамлар янада кўпроқни ташкил этмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.