27.03.2025 05:23

сионистлар ҳужуми сабаб Ғазода шаҳидлар сони кўпаймоқда

18 март куни исроил сулҳни бузганидан бери Ғазо секторида давом этаётган ҳужумлар натижасида 830 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, яна 1787 киши жароҳатланди.


Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Исроил бомбардимонлари натижасида 39 киши вафот этган, яна 124 киши жароҳат олган.


2023 йил 7 октябрдан буён давом этаётган Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода ҳалок бўлганларнинг умумий сони 50 183 кишига етди, жароҳатланганлар эса 113 828 нафарни ташкил этмоқда.


Эслатиб ўтамиз, босқинчи сионистлар армияси шу йилнинг 19 январида кучга кирган сулҳни бузган ҳолда 18 март куни эрталаб Ғазо секторига яна кенг кўламли ҳужумларни бошлаган эди. Бу босқинчилик ҳаракатлари ҳамон давом этмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.