15.07.2025 08:40
83

Сионистлар яна 78 фаластинликни ўлдирди

Босқинчи исроил кучлари қамалда қолган Ғазони бомбардимон қилишда давом этмоқда. Кеча, 14 июль куни сионистларнинг ҳужумлари оқибатида 78 фаластинлик ҳалок бўлди.  

Wafa агентлигига кўра, Исроилнинг Рафаҳдаги ёрдам тарқатиш пунктига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган. Шу билан, Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Ғазо гуманитар жамғармаси ёрдам марказларида ҳалок бўлган фаластинликларнинг сони 838 нафарга етган.

Ғазо жанубидаги Хон Юнусда кўчманчилар лагерига берилган зарба оқибатида 9 киши ҳалок бўлиб, кўплаб одамлар яраланган. Бурейж қочқинлар лагери яқинидаги савдо марказига ҳужум уюштирилиши сабаб 4 нафар одам қурбон бўлган. Ғазо шаҳрида эса камида 24 нафар фаластинлик ўлдирилиб, яна ўнлаб кишилар жароҳатлангани маълум қилинган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.