22.07.2025 08:09
251
Синай қабилалари кенгаши Миср президентидан Фаластин билан чегарани очишини талаб қилди
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Рафаҳ чегара назорат-ўтказиш пунктини дарҳол очиши, Ғазога инсонпарварлик ёрдами ва тиббий воситалар кириб боришини таъминлаши ҳамда бирор сиёсий ёки ҳарбий шантажга йўл қўймаслиги керак. Бу ҳақда Синай қабилалари кенгашининг Сисига мурожаатида айтилади.
"Биз барча Синай қабилаларини ва эркин Миср ёшларини ижтимоий тармоқлар ҳамда тинч намойишлар орқали ҳақсизликларга нисбатан ғазабини ифода этишга чақирамиз", дейилади кенгашнинг баёнотида.
Унда айтилишича, Ғазо ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги масъулиятдир. Мусулмонлар фаластинлик биродарларини чегара билан тўсилган очлик ва вайронагарчилик ичида ёлғиз ташлаб қўйилишига йўл қўймаслиги керак.