30.04.2024 11:30

Сенегал француз тили ўрнига араб тилини расмий тил сифатида қабул қилди

1960 йилда Франция мустамлакасидан озод бўлган Сенегал ҳукумати француз тилидан воз кечиб, араб тилини расмий муқобил тил деб эълон қилди қарор қилди. Бу ҳақда Arabia.com нашри хабар бермоқда.

Сенегал ҳукуматининг қарори якшанба куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг қабул қилинди.

Қайд этилишича, мазкур қарор Сенегалдаги сиёсий ўзгаришлар нуқтаи назаридан мисли кўрилмаган қадам бўлиб, ёш мухолифат етакчиси Бассиру Диомай Файнинг мамлакат президенти сифатида фаолиятини бошлаганидан (2 апрель куни) кўп ўтмай қабул қилингани аҳамиятлидир.

Сайланган президент 26 март куни телевидение орқали қилган мурожаатида: “Мен халқаро ҳамжамиятга, икки ва кўп томонлама ҳамкорларимизга шуни айтмоқчиманки, Сенегал доимо ўз позициясини сақлаб қолади ва ҳамкорлик қиладиган ҳар қандай шериклар учун дўстона, хавфсиз ва ишончли мамлакат бўлиб қолади”, - деди.

Бассиру Диомай Фай ўз мамлакатининг халқаро муносабатларини тўртта устунга асослайдиган янги қарашни таклиф қилди: биринчи устун, унинг фикрича, ташқи дунёга боғлиқ бўлган миллий суверенитетни тиклашдир. Иккинчиси эса мамлакат бойлигини Ғарб назоратидан озод қилиш. Учинчиси - Африка бирлиги. Тўртинчи устун - Сенегал муносабатларини у шарафли, ҳурматли ва самарали ҳамкорлик деб атаган жиҳат устида барпо этиш.

Эслатиб ўтамиз, Бассиру Диомай Фэй Сенегал президенти этиб сайланганидан кейинги тарихий мурожаатида Франция ҳарбий кучларини мамлакатни тарк этишга чақирган эди. Шунингдек, у Париж билан олдинги барча келишувларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади, бу эса кўпроқ сиёсий ва иқтисодий мустақилликка эришиш истагини акс эттиради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.