Буркина-Фасо француз ва инглиз тилларини расмий тил мақомидан маҳрум қилди
Буркина-Фасо Муваффақ Миллий Ассамблеяси (парламенти) инглиз ва француз тилларини расмий тил мақомидан маҳрум этиб, миллий тилларга расмий мақом беришни кўзда тутган конституциявий тузатишни маъқуллади.
Ўзгартириш
матнига кўра, миллий тиллар таълим, адлия ва давлат бошқаруви соҳаларида
мулоқот воситасига айланади.
“Миллий тилларнинг расмий тил сифатида
белгиланиши халқнинг чуқур орзусидир ва ҳукумат, хулоса қилиб айтганда, халқ
бошқаларнинг тилида ривожлана олмаслигига ишонади”, дейилади тузатишда.
Мамлакатда
60 дан ортиқ миллий тиллар мавжуд бўлиб, уларда аҳолининг қарийб 90% сўзлашади.
Декабрь
ойи бошида Буркина-Фасо Вазирлар Маҳкамаси мамлакат конституцияси қоидаларини
қайта кўриб чиқиш бўйича қонун лойиҳасига француз тилини давлат тили мақомидан
маҳрум қилиш таклифини киритган эди.
Ташаббус
натижасида француз тили ниҳоят Париж билан ҳарбий келишувни тугатиш тарафдори
бўлган Ғарбий Африка давлатида ўз мавқеини йўқотди.