13.02.2025 11:05

Саудия шаҳзодаси Жаҳон чемпионатида спиртли ичимликлар сотилмаслигини маълум қилди

Олдинроқ, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) конгресси Саудия Арабистонини 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбони сифатида тасдиқлаганди. 

Шундан келиб чиқиб, шаҳзода Холид бин Бандар Ал-Сауд турнирга келадиган меҳмонлар Форс кўрфази давлатининг маданиятига ҳурмат билан ёндашиши кераклиги ва мусобақа давомида, ҳатто меҳмонхоналар ичида ҳам, алкоголь сотилмаслигини таъкидлади.

“Биз алкоголь истеъмол қилишга рухсат бермаймиз. Спиртли ичимлик ичмасдан ҳам ажойиб вақт ўтказиш мумкин. Агар турнирдан кейин ичишни хоҳласангиз, марҳамат, лекин ҳозирча бизда алкоголь йўқ”, дея шаҳзода Бандар Ал-Сауднинг сўзларини келтиради Британиянинг LBC радиостанцияси.

Шунингдек, шаҳзода Жаҳон чемпионатига LGBТ'га мансуб мухлислар келиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб бериб, "мусобақанинг жаҳон даражасидаги турнир эканини, расмийлар имкон қадар, мамлакатга келишни истаган барчани кутиб олишга тайёрлиги"ни билдирган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.