05.06.2025 07:18
218

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратига борган 76 минг киши ҳибсга олинди

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги Ҳаж маросимлари бошланиши арафасида "Ҳаж қоидаларини бузган" 75 мингдан ортиқ кишини ҳибсга олди.

Жамоат хавфсизлиги бош директори, генерал-лейтенант Муҳаммад ал-Бассамий Маккага кириш учун ҳақиқий рухсатномага (Ҳаж визаси) эга бўлмаган 269 мингдан ортиқ киши орқага қайтарилганини ва қарийб 76 минг "қоидабузар" ҳибсга олинганини тасдиқлаган. Энди уларни депортация, жарима ва 10 йил давомида мамлакатга киришининг тақиқланиши каби жазо чоралари кутмоқда.

Бассамийга кўра, шунингдек, 252 та сохта Ҳаж ширкати, 1239 та қоидабузар ташувчи аниқланган, қарийб 110 мингга яқин транспорт воситаси талабга жавоб бермаслиги туфайли Маккага киритилмаган.

1 июнь ҳолатига кўра, Ҳаж зиёратига келганлар сони 1 млн 475 минг 230 нафарга етгани маълум қилинганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.