18.03.2025 13:00
207
Саудия Арабистонида 50 дан ортиқ киши ҳибсга олинди
Саудия Арабистони "ахлоқсиз ҳаракатлар"га қарши курашиш доирасида 50 дан ортиқ кишини, жумладан, фоҳишалик ва тиланчилик каби айбловлар билан ҳибсга олди.
Ҳибсга олинганлар орасида 11 нафар аёл ҳам бор бўлиб, улар фоҳишаликда айбланмоқда. Бу Саудия Арабистони томонидан сўнгги ўн йилдан ортиқ вақт ичида илк бор бундай фаолиятни оммавий равишда тан олиши ҳисобланади.
Бу ҳолат валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан ахлоқий қоидабузарликлар ва одам савдосига қарши курашиш учун жамоат хавфсизлиги бўлими ташкил этилгандан сўнг юз берди.
Баъзи саудия фуқаролари бу чора-тадбирларни диний полициянинг қайта тикланиши деб баҳоламоқда.