23 июнь куни радикал рус миллатчилари Фрязино (Москвадан 20 км узоқликда жойлашган шаҳар) даги мусулмонлар намозхонаси эшигини портлатиб юборди. Лекин бу ҳақда Россия ҳукумати лом-мим демади, деб ёзади No Futue  нашри.

Қайд этилишича, бузғунчилар "Йўл" Ислом марказининг намоз ўқиладиган ва диний байрамлар нишонланадиган кириш қисмини портлатиб юборган. Портлаш учун жавобгарликни 2023 йил 16 январда Россия Федерациясида террорчи деб тан олинган неонацистлар ташкилоти – "Маньяклар" (МКУ) гуруҳи ўз зиммасига олган.

Эътиборлиси, "Йўл" ташкилоти раиси Мурод Саидов нашрга бу ҳақда энг аввал уни полиция хабардор қилганини айтади. 
“Мен полицияга мурожаат қилмадим, аксинча, мени орган ходимлари чақиртиришди. Айни пайтда, улар ҳеч қандай тахмин билдиришмаяпти. Кимдир ичиб, безорилик қилган ва намозхона эшигини портлатган бўлиши мумкинлигини айтишди", – деган Саидов.
У, шунингдек, ушбу теракт мусулмонларни янада эҳтиёткор бўлишга ундашини қўшимча қилган.

Мавзуга алоқадор