27.03.2025 09:20
147

Россияда мигрантларнинг рақамли профили жорий этилади

Азия-Плюс нашри Россияда мигрантларнинг рақамли профиллари 30 июндан бошлаб жорий этилади, дея хабар бермоқда. Бу ҳақда Россия Бош вазири Михаил Мишустин Давлат Думасидага берган ҳисоботида маълум қилди.  

Ҳукумат раҳбарига кўра, мамлакатда 2024 йил 1 декабрдан бошлаб хорижликларнинг кириш-чиқишини қатъий назорат қилиш бўйича эксперимент ўтказилмоқда.

Хусусан, Москва аеропортларида чегарани кесиб ўтишда чет элликлар мажбурий биометрик рўйхатдан ўтмоқда. Бу тизим мамлакатга кириши тақиқланган шахсларни олдиндан аниқлаш имконини беради.  

2025 йил февралдан эса Россияда ноқонуний яшаётган чет элликларни назорат қилиш учун давлат хизмати ишга туширилган бўлиб, унда ҳозирда 640 мингдан ортиқ мигрант бор. Уларнинг 30 апрелгача ўз мақомини қонунийлаштиришлари талаб қилинмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.