25.03.2025 17:20
Россия мигрантлар учун солиқни оширмоқчи
Россия Либерал-демократик партияси Давлат Думасига патент билан ишлаётган мигрантлардан 30 фоизлик даромад солиғи ундириш таклифини киритди.
Партия раиси Леонид Слуцкий бу солиқ камлигини таъкидлаб, бюджетга кўпроқ маблағ тушишини, уни болали оилалар ва ҳудудлар ривожига йўналтириш мумкинлигини айтган.
Унга кўра, 2024 йилда Россияда миграция 568,5 минг кишига етди – бу 1995 йилдан бери энг юқори кўрсаткич. ЛДПР раҳбарининг фикрича, мигрантлар Россияда «янада кўпроқ пул қолдириши» керак ва улар учун умумий 30 фоизлик даромад солиғи тартибини жорий этиш зарур.
Маълумот учун, айни пайтда Россия фуқароларидан ундириладиган даромад солиғи ставкалари 13–22 фоиз орасида.