12.04.2025 11:10
97

Россияда мигрантларни ДНК асосида рўйхатга олиш таклиф қилинди

Россия Давлат Думасига меҳнат мигрантларини генетик рўйхатга олишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди. Бу ташаббусни Ленинград вилояти Қонунчилик йиғини депутатлари илгари сурди, дея хабар бермоқда “Парламент газетаси”.


Муаллифларнинг фикрича, ягона ДНК базасини яратиш хорижликларнинг шахсини аниқлашни енгиллаштиради, хусусан, илгари Россиядан чиқариб юборилган ва сохта ҳужжатлар орқали қайтиб киришга уринган шахсларни аниқлаш имконини беради. 


Шунингдек, бу чоралар жиноятчиликка қарши курашишда, жиноят содир этилган ҳолатларда гумондор шахс ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаганда, тергов жараёнини самаралироқ қилишга хизмат қилиши мумкин, дейилади хабар матнида. 


Қонун лойиҳасига кўра, мигрантлар Россияга кирганидан сўнг бир ой ичида тиббий кўрикдан ўтиши ва биологик намуна топшириши шарт бўлади. Барча харажатлар хорижий фуқароларнинг ўз зиммасига юкланади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.