22.03.2025 10:22
Россияда мигрантлар патентисиз ишлаши мумкин
Меҳнат мигрантларига Донецк ва Луганск халқ республикалари, Херсон, Запорожье вилоятларида 2025 йил 31 декабргача патентсиз ишлаш ҳуқуқи берилди. Россия президенти Владимир Путин бу бўйича тегишли фармонни имзолади.
Унга кўра, хорижий фуқаролар хорижий фуқаролар бармоқ излари орқали шахсини аниқлатгандан сўнг расман меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Бундан ташқари, мигрантлар наркотик моддалар ва хавфли юқумли касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтишлари талаб этилади.
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида 16,5 миллиондан ортиқ хорижий фуқаро миграцион рўйхатдан ўтган. Шунингдек, мигрантлар оқими Россияда табиий аҳоли камайишининг 95%ини қоплаган.