20.12.2024 12:38
Путин Россияга келаётган мигрантларга талабларни кучайтириш зарурлигини айтди
Россия президенти Владимир Путин 19 декабрь куни “Владимир Путин билан йил натижалари” дастурида Марказий Осиёдан келаётган мигрантлар учун талабларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, мигрантлар Россияда яшаётган жойлари маданияти ва қонунларини ҳурмат қилишлари шарт.
Путин мигрантлар рус тили ва маданиятини билишлари учун махсус таълим тизимини йўлга қўйиш зарурлигини қайд этди. Шу мақсадда Марказий Осиё давлатларида рус мактаблари очиш ва маданий марказлар ташкил этиш таклифини билдирди.
“Марказий Осиё аҳолиси Россияда ишлашга тайёрланиши керак. Улар рус тилини билишлари ва маданиятни тушунишлари муҳим”, - деди Россия президенти.
Президент Россияда ишчи кучи етишмаслиги муаммосига ҳам тўхталиб ўтди. Бугунги кунда мамлакатда бўш иш ўринлари юз минглаб даражада экани таъкидланди. Шу билан бирга, мигрантлар сонига боғлиқ бўлишни камайтириш учун меҳнат унумдорлигини ошириш ва юқори технологияли соҳаларга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Путин миграция билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал қилиш учун янги махсус марказ ташкил этишни таклиф қилди. Бу марказ Ички ишлар вазирлиги ҳамда иқтисодий бўлимларнинг ҳамкорлигида ишлаши керак бўлади.
“Келажакда марказ етуклашгач, унинг фаолиятини мустақил бўлим сифатида ташкил қилиш мумкин”, деди у.
Миграция масаласи Россия учун жуда муҳим ва долзарб эканлигини таъкидлаган Путин, меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорлик ва тизимли ёндашув зарурлигини билдирди.