21.03.2025 10:14
133

Россия армиясининг Украина урушидаги йўқотишлари 900 минг кишига етди

Буюк Британия разведкасининг сўнгги ҳисоботига кўра, Россия Федерациясининг Украина ҳудудидаги ҳарбий йўқотишлари ҳалок бўлган ва яраланган ҳарбий хизматчиларни қўшиб ҳисоблаганда 900 минг кишига етган.


Шунингдек, жанг майдонида ҳалок бўлган россиялик аскар ва зобитлар сони 200–250 минг киши атрофида экани маълум қилинди. Бу кўрсаткич Россия учун Иккинчи жаҳон урушидан бери энг катта ҳарбий йўқотиш ҳисобланади.


Жиддий йўқотишларга қарамай, Россия томони Украина кучлари эгаллаган ҳудудларни қайтариб олган. Айни пайтда Курск вилоятининг тўлақонли қисми Путин назоратида бўлиб турибди.


Вилоятнинг 1300 квадрат километр ҳудуднинг атиги 80 квадрат километр қисмигина Украина томони иҳтиёрида қолган

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.