21.06.2025 10:21
71

Россия афғонистонлик мигрантларни қабул қилади

Россия Афғонистон ҳукумати билан меҳнат миграциясини тубдан кенгайтириш бўйича келишувга эришди. Baza нашрига кўра, тез орада Россия қурилиш объектларида ишлаётган афғонлар сони мингга етказилади.

Қайд этилишича, Россияга турли ихтисосликдаги малакали афғон ишчилари – тош усталари ва пайвандчилардан тортиб, электрчи ва бўёқчиларгача юборилади. Уларга Чеченистон, Доғистон ва Краснодар ўлкасида ишлаш учун рухсатномалар аллақачон бериляпти.

Афғонистонлик фермерлар – ўсимликшунослик, чорвачилик ва ветеринария мутахассислари ҳам Россияда ишга жойлашишга қизиқиш билдирган. Афғонистондан келган қурилиш гуруҳларининг бир қисми Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларига вайроналарни тозалаш ва тиклаш ишларини олиб бориш учун жойлаштирилиши режалаштирилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.