Робот илк бор одамга ҳужум қилди: Tesla заводидаги ҳодиса икки йил ўтиб ошкор бўлди
Tesla компаниясининг Техасдаги Giga Texsas заводида роботнинг муҳандисга ҳужум қилгани тафсилотлари орадан 2 йил ўтиб ошкор бўлди. DailyMail.com нашри 2021 йилги жароҳатлар тўғрисидаги ҳисоботларни ўрганиш жараёнида бу ҳақдаги маълумотларга дуч келган.
Қайд
этилишича, қуйма алюминий автомобиль қисмларини ташишга мўлжалланган машина
инсон ҳамкасбига ҳужум қилиб, жабрланувчининг чап қўлида очиқ яра қолдирган.
Ҳодисага эса икки нафар бошқа ишчи гувоҳ бўлган ва улар зудлик билан авариявий
тўхтатиш тугмачасини босишган.
2021-2022
йилларда Tesla компаниясининг Техасдаги заводида робот билан боғлиқ бошқа
жароҳатлар қайд этилмаган бўлса-да, бу воқеа иш жойидаги автоматлаштирилган
роботларнинг хавф-хатарлари ҳақида йиллар давомида шаклланиб келаётган хавотирларни
кучайтирди.
Tesla Техасдаги қонунга мувофиқ, расмийларга тақдим этиши керак бўлган жароҳатлар тўғрисидаги ҳисоботда жароҳатланган муҳандис ишдан таътил олиши шарт эмаслиги даъво қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги илк бор роботлар ва
роботлаштирилган машиналар ҳарбийлар билан бир сафда реал қурол ва ўқ-дорилар
билан машғулотларда иштирок этгани ҳақида ёзган эдик.
Ундан аввал эса Исроил Ғазода кўпроқ вайронагарчиликларга эришиш ва кўпроқ тинч аҳоли вакилини ўлдириш мақсадида сунъий интеллектдан фаол равишда фойдаланаётгани хабар қилинганди.