12.03.2025 07:35
159
Рамазоннинг илк ўн кунида Масжиди Набавийда 10 млн га яқин намозхон ибодат қилди
Рамазоннинг биринчи ўн кунида Масжиди Набавий ва унинг ҳовлисларида 9 705 341 нафар намозхон ибодат қилди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг «Аль-Арабия» нашри хабар берди.
Саудия Арабистонидаги Масжиди Ҳаром ва Масжиди Набавий ишлари бўйича Бош бошқарма зиёратчиларга юқори даражада хизмат кўрсатишни таъминлади. Шунингдек, масжид галереяларига киришни енгиллаштириб, асосий ва ёрдамчи йўлакларда назоратчиларни жойлаштирди. Бу эса зиёратчилар ва намозхонларнинг эркин ҳаракатланишига ёрдам берди.
Айни вақтда, Маккадаги Масжидул Ҳаром ҳам рекорд даражада зиёратчи қабул қилмоқда. 2024 йил 3 март куни жума намозида Масжид ва унинг атрофларида 2,5 миллиондан ортиқ киши ибодат қилди. Бу ҳаж ва умра мавсумидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлди.