Мадинадаги Масжиди Набавийнинг ҳовли, том ва ичкари қисмларига намозхонлар ва зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида 25 мингта янги гилам тўшалди.

Мутахассислар томонидан муқаддас масжид учун махсус танланган бўлиб, чидамлилиги ва юмшоқлиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, ҳар бир гиламга чип ўрнатилган бўлиб, у жойлашувини кузатиб боради, тозалаш, хушбўй ҳидлар билан ишлов бериш, ювиш ва стерилизация қилиш учун олиб кетиш ва ташиш вақтларини қайд этади

Маълумот учун, гиламларга ҳар куни 115 тонна антисептик ва 30 тонна (30 минг литр) ароматик моддалар ишлатилади, дея хабар беради Global Village. 

Мавзуга алоқадор