Мадинадаги Масжиди Набавийга ўтган ҳафтада мисли кўрилмаган миқдорда – 5 млн мусулмон зиёратчи ташриф буюрди, дея хабар қилди GulfNews Масжиди Набавий ишлар бўйича бош бошқармаси маълумотларига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, 8-15 декабрь кунлари унга 5 миллион 119 минг диндор ташриф буюрган. Улардан 501 938 нафари Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам қабрларини зиёрат қилишга муваффақ бўлган.

Шунингдек, бир ҳафта давомида 87 мингдан ортиқ зиёратчилар ўнлаб тиллардаги таржимонлар хизматидан фойдаланишган. Ҳафта мобайнида 13584 киши Масжиди Набавий кутубхонасига ташриф буюрди, 4783 нафар зиёратчи мажмуа ҳудудидаги музей ва кўргазмаларга кирди.

Бундан ташқари, ҳукумат намозхонларга 111 600 шиша замзам суви тарқатди.

Шунингдек, 92 992 та ифторлик дастурхони ёзилиб, 42 125 та совға-саломлар тарқатилган.

Мавзуга алоқадор