10.02.2025 07:25
Қозоғистон тинчликпарвар кучлари Жўлон тепаликларида кўрсатган хизмати учун мукофотланди
Суриянинг Жўлон тепаликларида БМТ миссиясида иштирок этган Қозоғистон тинчликпарвар кучлари медаллар билан тақдирланди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тақдирлаш маросими Фауар базасида ўтказилиб, тинчликпарварларга мукофотларни миссия қўмондони, Гана армияси генерал-майори Анита Асма топширди. Жами 139 нафар тинчликпарвар ва 4 нафар штаб офицери БМТ медалларига сазовор бўлди.
Қозоғистон контингенти Сурияда ўт очишни тўхтатиш, БМТ базаларининг хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилиш ва миналардан тозалаш ишларини бажармоқда. 11 ой мобайнида улар 200 га яқин портламаган снарядни зарарсизлантириб, БМТ ходимини тиббий эвакуация қилди.
Бу 2024 йил март ойида Жўлонга жойлаштирилган Қозоғистоннинг биринчи мустақил контингенти ҳисобланади.