07.07.2025 14:00
68

Қодиров 60 мингдан ортиқ чеченни урушга юборганини айтди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг айтишича, "Украинадаги урушда иштирок этиш учун 60 344 нафар жангчи юборилган". Урушга юборилганларнинг 22 064 нафари кўнгиллилардир, айни пайтда жанговар ҳаракатлар зонасида 13 минг жангчи бор. 

"Ҳозир фронтда мудофаа вазирлиги, “Росгвардия”, “Ахмат” махсус кучлари ва Чеченистон ички ишлар вазирлигидан 11 мингдан ортиқ йигитларимиз бор”, деб ёзган Қодиров ўшанда ўзининг Telegram каналида.

Чеченистондан юборилган хавфсизлик кучларининг умумий сони тўғрисидаги маълумотларга казарма шароитида бўлган, таътилдаги ёки жанг майдонидан ротация доирасида қайтган ҳарбийлар киритилмаган. Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, Чеченистонда шартномаларни имзолашга мажбурлаш амалиёти мавжуд. 

Маълумот учун, Қодиров 7 май куни Россия президенти билан учрашувда уруш бошланганидан бери Чеченистондан 55,5 минг жангчи, жумладан, 21,6 минг кўнгилли юборилганини айтганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.