26.12.2024 06:53
Грознийда спиртли ичимликлар сотадиган охирги дўкон ёпилади
"Лента" дўконлар тармоғи Чеченистон Республикасида фаолиятини тўхтатмоқда, дея хабар беради Shopper's. Янги йил байрамларидан кейин Грознийдаги тармоқнинг ягона гипермаркети ёпилади.
Умумий майдони 12 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган дўкон тўққиз йил давомида фаолият юритди. Унинг очилишида Чеченистон президенти Рамзан Қодиров иштирок этганди. Дастлаб компания минтақага рақобат паст бўлган ва аҳолининг тўлов қобилияти яхши бозор сифатида қаради. Мутахассислар республикада федерал пул миқдори катта ва айрим тоифадаги товарлар учун ўртача чек кўрсаткичи баланд деч таъкидладилар.
Бироқ чакана савдо тармоғи ҳисоб-китоблари ўзини оқламади ва "Лента" республикада илдиз отолмади. Грознийдаги гипермаркет Чеченистондаги ягона бўлиб қолмоқда.
"Лента" минтақани тарк этгач, федерал тармоқлардан фақат "Светофор" қолади. "Лента" спиртли ичимликлар сотиладиган ягона озиқ-овқат дўкони эди, аммо спиртли ичимликлар кунига атиги икки соат – эрталаб соат 8 дан 10 гача сотиларди. Шунингдек, спиртли ичимликлар фақат меҳмонлар ва мусулмон бўлмаганларга сотилиши мумкин эди, дейди "Infoline-аналитикаҷ бош директори Михаил Бурмистров. Ушбу чекловларни бузишни тўхтатиш учун дўконда тез-тез полиция рейдлари ўтказилди.
Спиртли ичимликларни сотиш имконияти чакана савдо тармоғининг эгалари томонидан кучли рақобат устунлиги сифатида кўрилаётганди, аммо ҳақиқатда бундай бўлиб чиқмади. "Объект зарарда ишлаётганди ва молиявий жиҳатдан бошқа "Лента" гипермаркетларга қараганда ёмонроқ эди”, - дейди эксперт.