02.01.2025 07:25

Қатарда Янги йил байрамидан кейинги тиқилинчда ўнлаб инсонлар жароҳатланди

Қатарнинг ўнлаб аҳолиси ва меҳмонлари Янги йил байрамидан сўнг юз берган тиқилинчда жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди, деб хабар берди “РИА Новости”. 

Аниқлик киритилишича, тиқилинч метрога кираверишда содир бўлган. Юзлаб одамлар янги йил арафасида Қатарнинг Лусайл чеккасидаги майдонга байрам концерти, ундан кейин эса мушакбозликни томоша қилиш учун келишган. Байрам тугаганидан сўнг кўплаб томошабинлар метро ёпилмасидан улгуриб қолиш умидида метрога шошилишган. Оқибатда одамлар бир-бирини эзишни бошлаган. 

Яқин атрофдаги полиция тартибсизликни таёқ ва қамчи билан тўхтатишга ҳаракат қилган. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, полиция байрам тадбирлари пайтида хавфсизлик чораларини таъминлай олмаганига ҳам баҳо берилади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.