19.11.2024 12:54
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
Россия президенти Владимир Путин янгиланган ядровий доктринани – Ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсати асосларини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
"Муқаррар душманнинг Россия Федерациясига ва (ёки) иттифоқчиларига бўлган тажовузидан кафолатли тўхтатиш ҳукуматнинг устувор вазифаларидан биридир. Тажовузни ушлаб туриш Россия Федерациясининг ҳарбий қудрати, шу жумладан ядро қуроли билан таъминланади", дейилади ҳужжатда.
“Ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсати мудофаа характерига эга бўлиб, ядровий кучлар салоҳиятини ядровий кучларни ядровий тийиб туришни таъминлаш учун етарли даражада сақлашга қаратилган бўлиб, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишни, муқаррар душманни тиийиб туриш, Россия Федерацияси ва (ёки) иттифоқчиларига нисбатан тажовуздан, ҳарбий можаро содир бўлган тақдирда эса - Россия Федерацияси ва (ёки) унинг иттифоқчилари учун мақбул бўлган шартларда ҳарбий ҳаракатлар авж олишига ва уларнинг тўхтатилишига йўл қўймасликка қаратилган", дейилади ҳужжатда.
Ҳужжатга кўра, Россия ўзини муқаррар душман деб ҳисобловчи, шунингдек, ядровий ёки бошқа оммавий қирғин қуролларига эга давлат ёки ҳарбий коалицияларга (блок, иттифоқлар) нисбатан ядровий тийиб туриш сиёсатини юритади.
Доктринанинг асосий принципи: ядро қуроли мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишнинг фавқулодда чорасидир, дейилади ҳужжатда.
Доктринага кўра, Россия ва иттифоқчилари, жумладан Беларус суверенети ва ҳудудий яҳлитлигига ўта юқори хавф туғдирувчи оммавий қирғин ва бошқа оддий қуроллардан фойдаланилган тақдирда ядровий қуроллардан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Россия ядровий доктринасининг аввалги талқини 2020 йил июнь ойида тасдиқланган эди.