01.04.2024 12:54

Покистонда жангарилар ҳужуми оқибатида икки аскар ҳалок бўлди

Покистоннинг Балужистон вилоятида жангариларнинг сапёрлар гуруҳига уюштирган ҳужуми натижасида икки ҳарбий ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди.

Балужистоннинг Гвадар туманида жангарилар Аккра-Каур тўғони атрофида миналардан тозалаш гуруҳига ҳужум қилди, деб хабар берди Dawn нашри.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Исломободда жойлашган Тадқиқот ва Хавфсизлик Тадқиқотлари Маркази (CRSS) томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида мамлакат бўйлаб террористик ҳодисалар энг кўп содир бўлган штатлар Балужистон ва Хайбар Пахтунхва бўлган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Хайбер-Пахтунхва ва Балужистонда содир этилган 200 та қўпорувчилик ҳаракатида 281 нафар тинч аҳоли вакиллари ва хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлди. Покистон хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган 48 та аксилтеррор амалиёти давомида эса 151 нафар жангари зарарсизлантирилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.