12.12.2023 14:55

Покистонда 25 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 27 жангари йўқ қилинди

Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида 25 аскар ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 27 нафар жангари йўқ қилинди, дея хабар қилди Anadolu.

Покистон армияси маълумотларига кўра, эрталаб Дера Исмоил Хон туманидаги хавфсизлик постларидан бирида худкуш-террорчи ва бомба ўрнатилган автомобиль портлаган. Теракт оқибатида 23 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Шу билан бирга, 6 нафар жангари йўқ қилинган.

Қайд этилишича, бино қулаб тушгани учун қурбонлар сони кўп бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор.

Бундан ташқари, Покистон хавфсизлик кучлари Дера Исмоил Хон туманидаги Даразинда ва Кулачи мавзеларида ҳам амалиёт ўтказди. Даразинддаги тўқнашувларда 17 нафар жангари, Кулачида 4 нафар жангари зарарсизлантирилди. Бундан ташқари, икки покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган.

Покистон армияси жангарилар қайси ташкилотга аъзо экани ҳақида маълумот бермаган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.