11.04.2025 08:06
415
Покистон уламолари исроилга қарши жиҳод фатвосини қўллаб-қувватлади
Покистоннинг етакчи диний уламоларидан бири бўлган Муҳаммад Тақий Усмоний халққа, “Бугун биз бу ерда эмас, Ғаззода тўпланишимиз керак эди”, дея мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда Daily Islamist Телеграм каналида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ислом уммати биринчи қибла – Ал-Ақсо масжидини ҳимоя қилаётган мужоҳидларга деярли ҳеч қандай ёрдам кўрсатмади.
Муфтий Усмоний мусулмон давлатларининг армиялари ва уларнинг қуроллари фойдасизлигига урғу бериб, “исроил ишғолига қарши жиҳод барча мусулмон ҳукуматлари учун вожибдир”, деди.
Унга кўра, бугун барча исломий давлатлар умумий масъулиятни ўз зиммасига олган бўлиши керак ва ҳар бир мусулмон ўз ҳукуматидан қатъий ҳаракатларни талаб қилиши лозим.