18.03.2025 10:42
305
Покистонда Ислом олимларига ҳужумлар авж олмоқда
«Жамиат Уламои-Ислом» (ЖУИ) юқори мартабали етакчиси, муфтий Абдул Боқий Нурзай кеча кечқурун Покистоннинг Кветта шаҳридаги аеропортда номаълум қуролланган шахслар томонидан отиб ўлдирилди.
Ҳужумчилар воқеа жойидан дарҳол қочиб кетишган, маҳаллий полиция эса ҳужум бўйича терговни бошлаб юборган. Маҳаллий аҳоли вакилларининг маҳлум қилишича, сўнгги ойларда Покистонда ислом олимларига қарши суиқасдлар кўпайган.
Мутахассислар ислом олимларига қарши уюштирилаётган бу каби ҳужумлар ортида ким турганини аниқлаш ва бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун ҳукуматни тезкор чоралар кўришга чақирмоқда.