25.03.2025 11:33

“Oscar”ни қўлга киритган фаластинлик режиссёр яҳудийлар томонидан калтакланди

«No Other Land» (Бошқа ер йўқ) ҳужжатли филми муаллифларидан бири Хамдан Балал Ғарбий Соҳилнинг жанубий қисмидаги Сусия ҳудудида исроиллик ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинди.


The Guardian нашрининг маълумотига кўра, ниқоб кийган яҳудий кўчманчилар уни уйигача таъқиб қилиб, калтаклашган ва сўнгра исроил ҳарбийларига топширишган. 


Гувоҳларнинг айтишича, ҳужумчилар Балалнинг автомобилига ҳам зарар етказиб, ойналарини синдиришган ва шинани тешишган. Режиссёрнинг бошига етказилган зарбадан жароҳат олгани маълум, бироқ ҳозирги соғлиғи ҳақида аниқ маълумот йўқ.


Хамдан Балал Оскар мукофотига сазовор бўлган «No Other Land» филми муаллифларидан бири бўлиб, ушбу филм Ғарбий Соҳилда ноқонуний равишда олиб борилаётган яҳудий кўчманчиларнинг ер босиб олиш сиёсати ҳақида ҳикоя қилади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.