22.03.2025 23:16

Фаластин халқи оғир шароитларда бошпанасиз қолмоқда

Айрим хабарларда Исроил ҳарбий кучлари Фаластиннинг Ғарбий Соҳил ҳудудида ҳарбий амалиётларини кенгайтириб, Тулкарм шаҳридаги ал-Муқата ҳудудида яшовчиларга уйларини тарк этиш учун ярим тунгача муҳлат бергани айтилмоқда. Маҳаллий манбаларга кўра, ҳарбий ҳаракатлар Ғазо секторидаги операцияларнинг қайта бошланиши фонида кучайган.


Сўнгги ҳафталарда Исроил армияси Женинга, Тулкарм ва Тубасга, жумладан, у ердаги қочқинлар лагерларига ҳужум қилиб, ўнлаб тинч аҳолини шаҳид қилди. Расмий маълумотлар 40 мингдан ортиқ фаластинлик мажбурий равишда ўз уйларини тарк этганини, қочқинлар лагерларининг инфратузилмаси эса жиддий зарар кўрганини тасдиқламоқда.


Босқин оқибатида минглаб оилалар бошпанасиз қолган. Айримлар қариндошлари ва танишлари уйларига кўчиб ўтган бўлса, бошқалар масжидлар, мактаблар ва жамоат марказларида вақтинча бошпана топишга мажбур бўлган. Энг оғир шароитда қолган оилалар тоғ ва водийларда чодирларда яшашга маҳкум, сув, озиқ-овқат ва энг зарур ҳаётий эҳтиёжлар ҳақида эса гап бўлиши мумкин эмас.


Женин ва унинг қочқинлар лагери қарийб икки ойдан буён – 61 кун давомида қамал ҳолатида қолмоқда, Тулкарм ва унинг атрофидаги ҳудудлар эса 55 кундан буён блокада остида.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.