26.11.2024 11:43

Оятуллоҳ Хоманаий: Нетаньяхуни ҳибсга олиш етарли эмас, қатл қилиниши керак

Гаагадаги Халқаро жиноят суди томонидан Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхуга нисбатан ҳибсга олиш учун ордер етарли эмас. Бу ҳақда Эроннинг диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий маълум қилди, деб хабар беради Эроннинг ИРНА расмий ахборот агентлиги.

“Сионистик режим Ғазода ҳарбий жиноят содир этмоқда. Ҳибсга олиш тўғрисида ордер бериш етарли эмас. Нетаньяху ва бу режимнинг жиноятчи раҳбарларига ўлим жазоси берилиши керак”, — деди Хоманаий "Басиж" милицияси аъзолари билан учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазо секторида содир этган ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар учун ҳибсга олишга ордер берди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.