23.01.2024 03:52

ОАВ: Исроилда ҳар қандай танқид "хиёнат ва таҳдид" сифатида қабул қилинади

Исроилнинг Haaretz газетаси ўқитувчи Меир Баручин ижтимоий тармоқлардаги фуқаролик позицияси учун 15 кунлик уй қамоғи ва ижтимоий тармоқларда фаолияти тақиқланганидан сўнг ўқувчилари уни ҳақоратлаб, ҳуштакбозлик уюштирганини маълум қилди.

Пойтахт Тел-Авив шарқида жойлашган Петах-Тиква шаҳридаги Ицхак Шамир ўрта мактабида тарих фанидан дарс берган Баручин ўз қарашлари туфайли 7 октябрдан кейин ишдан бўшатилган, аммо кейинроқ ўз лавозимига қайтарилган.

19 январь куни Баручиннинг 10-синф ўқувчилари дарсларини бойкот қилиб, ҳуштакбозлик уюштиришган. Ижтимоий тармоқларда ҳақоратлар акс этган видеолавҳалар тарқалди.

Нафрат 7 октябрда бошланмаган

Фото: Меир Баручин (Meir Baruchin)

“Хиёнат қилиш” айби билан судланган Баручинни 16 ёшли ўқувчи “Умид қиламанки, саратон касаллигига чалинасиз”, деган ибора билан ҳақорат қилган.

“Урушда айблаш осон. Урушда бизнинг қўрқувимиз, ташвишларимиз ва шубҳаларимиз жуда кўпаяди. Бироқ 16 ёшли қизнинг саратон хасталиги орзу қилинган устозига нисбатан нафрати 7 октябрда бошланмаган ва сўнгги қўшинлар Ғазони тарк этганда ҳам тугамайди. Бу нафрат ҳозирги ҳукуматга сўнгги сайловларда ғалаба қозониш ва бош вазир (Ицхак Рабин – Исроилнинг собиқ бош вазири, 1995 йилда исроиллик Игаль Амир томонидан отиб ўлдирилган) ҳаётига нуқта қўйилишига имкон яратди, дейилади мақолада.

Мақолада Баручиннинг баёнотларида “ватанга хиёнат ёки таҳдид йўқлиги” иддао қилинади ва исроиллик ўқитувчилар ўз сиёсий қарашларини “яшириш ва ифода этишда эркин” экани таъкидланади.

Тарих ўқитувчиси Баручин Исроил армияси ҳаракатларини танқид қилади

"Босқин остидаги халқ ўзини зулмдан халос қилиш учун ҳамма нарсани қилишга рухсат берилган. Исроил ҳарбийлари фаластинлик аёлларни зўрламайдими? Улар буни 1948 йилдан бери қилишяпти, лекин дарсликларда бу йўқ”, - деб ёзади ўқитувчи ўзи ишлаётган мактаб ўқитувчиларининг хабар алмашиш платформасида.

Шундан сўнг Исроил Таълим вазирлиги Баручинни ўқитувчилик лавозимидан бўшатди, Исроил полицияси эса унга қарши тергов бошлади ва у 9 ноябрь куни ҳибсга олинди.

7 октябрь куни ижтимоий тармоқда эълон қилинган постида Баручин Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиларини “болалар қотиллари” деб атади ва учувчилар “оқибатини билишларига қарамай, буйруққа бўйсунишларини” айтди.

Исроил томонидан ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда ҳамда Ғазо секторида содир этилган қонунбузарликлар ҳақида эса Баручин: “Бугун Ғарбий Соҳилда қон тўкиши давом этмоқда”, - дея Исроил кучлари томонидан ўлдирилган 14 ва 24 ёшли икки фаластинлик ҳақида маълумот берган эди.

Қайд этилишича, Исроилда 7 октябрдан буён кўплаб исроилликлар, айниқса, фаластинликлар ижтимоий тармоқларда Ғазо аҳолиси билан бирдамлигини ифода этгани босимга учрамоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.