13.01.2024 14:02

Исроил лоббисисиз АҚШ конгрессменлари Ғазодаги ҳунрезликларни дастаклар эдими?

The Guardian нашри АҚШ Конгресси аъзоларининг оммавий ахборот воситаларига берган баёнотлари, Х (собиқ twitter) ҳисоблари ва 2023 йил 7 октябрдан ноябрь ўрталаригача АҚШ президенти Жо Байденга ёзган мактубларини Исроилни қўллаб-қувватлов нуқтаи назаридан ўрганиб чиқди.

Таҳлилларга кўра, йирик хайрия олувчилар асосан АҚШнинг Тел-Авивга ҳарбий ёрдамини давом эттиришини ва Исроилнинг Ғазога ҳужумларини қўллаб-қувватлашини талаб қилади.

Маълумотларни ўрганаётган кампанияни молиялаш бўйича баъзи экспертлар, шунингдек, хайриялар Конгресснинг Исроилни "кенг миқёсли ёрдамини" оширишга олиб келганини таъкидламоқда.

Конгресс аъзоларининг тахминан 82 фоизи 2023 йил октябридан 2023 йил ноябригача Исроилни янада кучлироқ қўллаб-қувватлашни бошлаган, атиги 9 фоизи Фаластинни қизғин дастаклаган.

Таҳлилларга кўра, Исроил тарафдорлари сифатида таснифланган Конгресс аъзолари охирги сайловларда ўртача 125 минг доллар, Фаластинни қўллаб-қувватлаганлар эса ўртача 18 минг доллар хайрия олган.

Чикаго университетининг сиёсатшунослик профессори ва “Исроил лоббиси” китоби муаллифларидан бири Жон Миршаймер (John Mearsheimer) таҳлилга оид баёнотида, олинган хайриялар АҚШнинг Исроилга нисбатан сиёсатига “чуқур таъсир кўрсатишини” таъкидлади.

"АҚШ Конгрессининг Ғазодаги урушга бўлган муносабати, агар ҳақиқатан ҳам Конгресс аъзоларига қаттиқ таъсир қила оладиган лобби бўлмаганида, тубдан бошқача бўлар эди", деди Миршаймер.

Мамлакатдаги энг кучли “яҳудий лобби ташкилоти” бўлган Америка-Исроил жамоатчилик билан алоқалар қўмитаси (AIPAC) ва яна бир лобби гуруҳи – “Исроил учун демократик кўпчилик” сайловолди кампаниясининг етакчи молиячиларидандир.

Таҳлил натижаларига кўра, Конгресс аъзоларининг 93 фоизи Вашингтонни Исроилга ҳарбий ёки молиявий ёрдам кўрсатишга ундаган, 81 фоизи эса Исроилнинг Ғазога ҳужумларини қўллаб-қувватлаган. Конгресс аъзоларининг 17 фоизи Исроилни танқид қилиб, ўт очишни тўхтатишга чақирган бўлса, 17 фоизи Исроилнинг Ғазони йиллар давомида қамали ва ишғоли туфайли 7 октябрь воқеалари содир бўлганини илгари сурди.

Конгресс фаластинликларга қараганда Исроил тинч аҳолиси қурбонларига кўпроқ ҳамдард

Хабарда айтилишича, Конгресс фаластинликларга қараганда Исроил тинч аҳоли қурбонларига анча хайрихоҳ, аммо Конгресс аъзоларининг тинч аҳоли қурбонлари ҳақидаги баёнотларини пул эмас, партия сиёсати белгилайди.

Гарвард университети халқаро алоқалар профессори Стефан Уолт хайр-хайриялар таҳлили Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумлари сабабини тушунтиришга ёрдам беришини таъкидлаб, "Сўнгги ўн йилликларда Исроил аҳоли пунктларини кенгайтириш каби провокацион сиёсатларини АҚШдаги Исроилни қўллаб-қувватловчи лобби ёрдами билан таъминлаган қурол-яроғлари ва сиёсий ёрдамисиз амалга ошириш имконсиз бўлганини урғулайди.

Профессор Уолт АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини қўллаб-қувватлаши, Исроилга қарши санкциялар жорий этиши ёки ҳарбий ёрдамни тўхтатиши ҳақидаги фикрларнинг “бутунлай хомхаёл” эканини қайд этди.

"Сайланиш учун Фаластин тарафдори бўлган" конгрессменлар Жон Феттерман, Максвелл Фрост ва Рафаэл Уорнок юқорида тилга олинган лоббилардан хайр-эҳсон олгач, Исроилни қўллаб-қувватлагани кўринди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, АҚШ жамоатчилигидан фарқли ўлароқ, Конгресс аъзоларининг мутлақ аксарияти Исроилни қўллаб-қувватласа, Конгресс аъзоларининг атиги 17 фоизи Исроилни танқид қилади ва ўт очишни тўхтатишга чақиради.

Хабарда айтилишича, исроилпараст донор кейинги сайловларда асли фаластинлик демократ Рашида Тлаибга қарши курашиш учун муқобил номзодга 20 миллион доллар таклиф қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.