17.01.2024 07:15

Ғазо бўйича HRW ҳисоботини тарқатган австралиялик журналист ишдан бўшатилди

Австралиянинг ABC телеканали журналисти ва ёзувчи Антуанетта Латтуф Ғазо бўйича репортаж тарқатгани ортидан Исроил лоббиси томонидан ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Sydney Morning Herald нашри “Исроил юристлари” деб номланган WhatsApp гуруҳидаги ёзишмалар таҳлили асосида.

Антуанетта Латтуф ўтган йилнинг декабрида Instagram саҳифасида Human Rights Watch (HRW) инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилотининг Ғазо секторида бутун бошли халқни қасддан оч қолдириш уруш воситаси экани тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилгани ортидан ишдан бўшатилган эди.

Нашр ушбу ишдан бўшатиш ортида Исроил лоббиси турганини аниқлади.

“ABC телерадиокомпанияси Антоинетте Латтоуфни исроилпараст лоббистлар томонидан корпорация раиси Ита Буттросе ва бошқарувчи директор Девид Андерсонга қаратилган юқори даражадаги ва мувофиқлаштирилган мактублар кампаниясидан сўнг ишдан бўшатди”, - деб ёзади нашр.

Хабарда айтилишича, Исроил лоббиси телеканалга қайта-қайта Латтуфни ишдан бўшатиш, акс ҳолда судга мурожаат қилиш таҳдиди билан хат ёзган.

Латтуфнинг ишдан бўшатилиши тўғрисидаги қарор телеканалда ички норозиликни келтириб чиқарди, жумладан, ходимлар иш ташлаш билан таҳдид қилди.

Ўз навбатида, Латтуф  ўзининг ишдан бўшатилишига норозилигини билдирди ва буни "журналистика ёки танқидий ва адолатли фикрлаш ғалабаси эмас" деб атади.

У ноқонуний ишдан бўшатилгани учун телеканал раҳбариятини судга берди ва суд ишини қўллаб-қувватлаш учун краудфанинг хайрия ҳисоби очди. Айни пайтда у Австралиядаги фаластинликлар томонидан кенг дастак олмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.