15.03.2025 10:23
242

ОАВ: АҚШ қатор мусулмон давлатлари фуқаролари учун киришни тақиқламоқчи

"АҚШ ҳукумати бир қатор давлатлардан мамлакатга киришни тақиқлаш ёки жиддий чеклаш масаласини кўриб чиқмоқда", деб ёзмоқда New York Times нашри манбаларга таяниб.

Қора рўйхатга киритилиши мумкин бўлган давлатлар сони 11 тани ташкил қилади, шулардан еттитаси Ислом давлатлари ҳисобланади. Гап Афғонистон, Эрон, Ливия, Судан, Сомали, Сурия ва Яман ҳақида кетмоқда. Шунингдек, бу рўйхатга Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР), Куба, Венесуэла ва Бутан ҳам киритилган.

Бундан ташқари, Вашингтон айрим давлатлар фуқаролари учун визаларни "кескин чеклаш" имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.. Бундай давлатлар қаторига Россия, Беларус, Покистон, Мьянма, Туркманистон, Эритрея, Лаос, Сьерра-Леоне, Жанубий Судан ва Гаити киради. 

Тақиқ ва чекловлар доирасида фақатгина бой бизнесменлар АҚШга ташриф буюриш имкониятига эга бўлиши мумкин, туризм ва иммиграция эса қаттиқ чекланади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.