13.08.2025 07:01
43

Норвегия пойтахтида ҳам Муҳаммад энг оммабоп исм бўлди

Норвегия Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакат пойтахтида Муҳаммад исмининг турли вариантлари 78 нафар болага қўйилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмидан кейинги ўринларни Филипп (68 марта), Людовиг (63 марта) ва Теодор (60 марта) номлари эгаллаган.

Бутун мамлакат бўйича рейтингда Муҳаммад (шу жумладан Муҳаммед, Мохаммед ва бошқа вариантлари) 26-ўриндан жой олган.

Маълумот учун, 2023 йилдан бери ушбу исломий исм Британияда чақалоқларга қўйилган исмлар рейтингида биринчи ўринни банд этиб келмоқда. Лондонда эса бу ҳолат ўн йилликнинг бошидан бери кузатилмоқда. Худди шундай вазият Германия пойтахти Берлинда ҳам (шунингдек айрим бошқа шаҳарларда) кузатилиб, Муҳаммад номи мустаҳкам равишда биринчи ўринда турибди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.