Нигерияда ёқилғи танкери портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 181 кишига етди
Нигерия шимолидаги Жигава штатида ёқилғи ташувчи юк машинаси портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 181 кишига етди. Бу ҳақда Жигава штати губернатори Умар Намади президент Бола Аҳмад Тинубу билан учрашувдан сўнг журналистларга маълум қилди.
Намадининг айтишича, портлашда яраланган 80 киши ҳамон
касалхонада. Ҳодисадан
210 оила жабрланди.
Эслатиб
ўтамиз, Мажиа туманидаги Кано-Хадежа трассасида 16 октябрь куни ёқилғи
ташувчи ташувчи портлаш содир бўлган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи белгиланган тезликни ошириб юбориши натижасида бошқарувни
йўқотган ва танкер ағдарилиб кетган.
Маҳаллий аҳоли ағдарилиб кетган машинадан тўкилаётган ёқилғини йиғиб олаётганида юк машинасида портлаш содир
бўлган ва кўпчилик куйиш
оқибатида ҳалок бўлган.
Ҳодисадан кейин президент Бола Аҳмед Тинубу бутун мамлакат
бўйлаб ёқилғи ташиш хавфсизлиги қоидаларини ҳар томонлама кўриб чиқишни талаб қилди.