05.12.2023 21:24

Нигерияда ҳарбий хато туфайли ўнлаб аёллар ва болалар оламдан ўтди

Нигерия шимоли-ғарбидаги Кадуна штатида мамлакат қуролли кучларига тегишли учувчисиз учиш аппарати (дрон) зарбаси натижасида камида 30 фуқаро ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда AFP агентлиги. 
Хабарларга кўра, жанговар дрон Мавлид - Муҳаммад пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд кунини нишонлаётган бир гуруҳ қишлоқ аҳолисига ҳужум қилган. 
Кадуна штати губернатори Уба Санининг агентликка маълум қилишича, ҳарбийларнинг "қасддан қилинмаган зарбаси" туфайли ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ёки яраланган. 
Қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Нашрнинг қайд этишича, ҳужум ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши оддий рейд доирасида амалга оширилган.
Лагосда жойлашган SBM Intelligence компанияси маълумотларига кўра, 2017 йилдан бери мамлакат шимолида қуролланган гуруҳларга қарши олиб борилаётган курашда хатоликлар туфайли 400 га яқин тинч аҳоли ҳаво ҳужумларидан ҳалок бўлди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.