05.12.2023 15:52

Исроил ҳарбийлари Ғазода бир зобит ва икки аскар ҳалок бўлганини маълум қилди

Исроил ҳарбийлари сешанба куни Ғазо шимолидаги турли жангларда уч ҳарбий ҳалок бўлгани, тўрт нафари оғир яраланганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

Ҳалок бўлганлар Исроил армиясининг 188-зирҳли бригадаси 53-батальонидан 23 ёшли зобит ҳамда 20 ва 21 ёшли икки аскар экани аниқланган.
БМТ сешанба куни Исроилнинг расмий манбаларига таяниб, Фаластин анклавига қуруқликдан бостириб кириш бошланганидан буён Ғазода 80 дан ортиқ Исроил аскари ҳалок бўлганини маълум қилди. 

Маълумот учун, 7 октябрдан бери Ғазо секторида камида 15 899 фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда расмий маълумотларга кўра қурбонлар сони 1200 нафарга яқин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.